Сербия ҳам НАТОга қўшиладими?

0

Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачичнинг маълум қилишича, унинг давлати ҳеч қандай ҳарбий иттифоққа, шу жумладан, НАТО’га ҳам қўшилишдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда у «Известия» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Сербия НАТО ёки бошқа қандайдир ҳарбий иттифоққа қўшилишдан манфаатдор эмас. Биз бундан кейин ҳам ҳарбий бетарафлик сиёсатига содиқ бўлиб қоламиз», – дея айтиб ўтди у.

Шунингдек, Дачичнинг маълум қилишича, НАТО «Косоводаги серб халқини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун керакли бўлган иттифоқдош» саналади.

Унинг қўшимча қилишича деб маълумот беради Kun.uz, «қатъий йўналиш – ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик сиёсати ўзгаришига ишонмайди».

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here