Тошкентлик оиланинг бирданига уч қизи заҳарланишдан вафот этди

1

Пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизлари овқатдан заҳарланиш туфайли вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Заҳарланишнинг сабаби бошқа бўлиши ҳам мумкинлиги айтилди.

Маълумотларга қараганда, қизлар кабоб истеъмол қилгани оқибатида заҳарланган тахмин қилинмоқда. Ушбу бахтсиз ҳодиса 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Опа-сингиллар қисқа соатлар ичида бирма бир вафот этганлар, деб хабар берди Қалампир нашри.

Муниса (7 ёш), Мухлиса (6 ёш) ва Моҳира (4 ёш) исмли қизлар заҳарланишдан вафот қилди. Қизчалар яқинларининг айтишларича, қорни оғриган болаларга отаси дорихонадан дори олиб берган.

Айни дамда қизлар овқатданми ёки доридан заҳарланганми, буниси аниқ эмас. Туман ҳуқуқ-тартибот органларига кўра,  ушбу воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here