Туркияда 7 юлдузли меҳмонхона талон-тарож қилинмоқда

0

Бир вақтлар Туркияда энг ҳашаматли, энг қиммат деб тан олинган меҳмонхона – бугун талон-тарож бўлмоқда. Ўғрилар олтин суви юритилган темир панжара ва бошқа безакларни олиб кетмоқда.

Москванинг энг катта кийим-бош бозори директори Тельман Исмаилов томонидан қурилган  Mardan Palace меҳмонхонаси ўта ҳашаматли эди. Уни қуриш учун тадбиркор 1,4 млрд  доллар сарфлаган.

Анталияда 2009 йилнинг бошида бўлиб ўтган меҳмонхона очилиш маросимида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев, Актерлар Ричард Гир, Шэрон Стоун, Моника Белуччи  ва бошқа машҳур кишилар иштирок этган эди.

Меҳмонхона қуриб битказилганидан сўнг бизнесмен молиявий қийинчиликларга дуч келади ва меҳмонхонани 130 млн долларга Туркиянинг Halkbankига сотишга мажбур бўлади.

Бир неча кун олдин Maran Palace қарзлари учун электр таъминотидан узилган ва сигнализация ўчирилган, ишчилар уни тарк этган. Бундан фойдаланган ўғрилар тунги вақтда у ерга кириб меҳмонхонанинг қимматбаҳо безакларини ўғирлаб кетмоқда. Хусусан, олтин суви юритилган темир панжаралар ва боғда безак учун ишлатилган ҳайкалчалар ўғирлаб кетилган, дейилган хабарда.

 

manba: sputniknews

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here