Уч опа-сингил ўлимининг дастлабки сабаблари маълум бўлди

1

Тошкентда тўсатдан ўлган 3 нафар вояга етмаган қизлар ўлимининг дастлабки сабаблари маълум бўлди.

UzNews.uz мухбири болалар ўлимининг дастлабки сабабларини аниқлашга эришди. Маълум бўлишича, ҳодиса олдидан қизлар «паразит»ларга қарши маҳаллий табиб ёзиб берган ўт дориларни қабул қилишган. Шифокорлар мазкур ўтлар опа-сингиллар ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.

Айни вақтда, эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда. Экспертизанинг расмий қарори 10 кун ичида чиқади, деб хабар қилди UzNews.uz манбааси.

Қайд қилиб ўтамиз, қизлар 4, 7 ва 10 ёшда бўлишган. Уларнинг энг кичиги шифохонага олиб кетилаётганда тез ёрдам машинасида оламдан ўтган. Қолган икки нафари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтига етказилган.

 

manba: uznews

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here