Япония, АҚШ ва Австралия Шимолий Кореяга босимни кучайтиришга чақирди

0

Япония, АҚШ ва Австралия ракета-ядро дастурини ривожлантираётгани сабабли Шимолий Кореяга босимни кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Манилада бўлиб ўтаётган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (AСЕАН) саммитида уч давлат етакчилари шундай тўхтамга келди, дея хабар беради «ТАСС».

Япония ТИВга кўра, мамлакат бош вазири Синдзо Абэ КХДР муаммосини ҳал этишни «умумий фундаментал қадриятлар ва стратегик манфаатларни ёқловчи давлатлар олдида турган бевосита вазифа» деб атади. Бу ҳақда Daryo.uz маълум қилди.

Томонлар, шунингдек, Пхеньянга нисбатан чоралар, хусусан, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя этиш ҳисобига кучайтирилишида яқиндан ҳамкорлик қилишларини тасдиқлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here