Замбияда фил икки сайёҳни янчиб ўлдирди

0

Замбия пойтахти Ливингстонда дайди фил икки сайёҳни ўлдирди, деб ёзади «РБК» маҳаллий полиция вакилига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, фил ўзига яқинлашиб, у билан суратга тушмоқчи бўлган бельгиялик 55 ёшли аёлни ва нидерландиялик 64 ёшли эркакни ўлдирган. Аёлнинг филга ўта яқин келгани унинг жаҳлини чиқарган ва у аёлни тепиб янчишни бошлаган. Бошқа сайёҳ аёлга ёрдам бермоқчи бўлган, аммо у ҳам жониворнинг оёқлари остида қолгани ҳақида Daryo.uz маълум қилди.

Маҳаллий ёввойи табиат департаменти маълумотларига кўра, Замбияда ёввойи ҳайвонлар ҳужуми натижасида ҳар йили юзлаб одамлар ҳалок бўлади. Сайёҳлар ҳам маҳаллий фауна вакиллари ҳужумидан ҳимояланмаган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here