Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради

0

2017-йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегатсияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зееҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон делегатсияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, «КфВ» Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвеститсия соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here