Ажинлар ва феъл-атворингиз

1

Буни қарангки, ажинлар инсон феъл-атвори ҳақида кўп маълумотоларни айтиб бера оларкан. Бунинг учун эса бор-йўғи атрофдаги инсонлар юзига қарашнинг ўзи кифоя бўлиб, бир пасда ёнгинамизда турган инсоннинг психологик портрети тайёр бўларкан.

Оғиз ва кўз бурчакларига ажин тушган инсон хушчақчақ феъл-атвори билан бошқалардан ажралиб туради.

  • Оғиз атрофидаги ажинлар эса ўз соҳибининг ҳамма нарсадан қўрқиши ва атрофида ташқи оламдан ҳимоя қилувчи ишончли инсонга муҳтожлигини билдиради.
  • Кўз атрофига тушган майда ажинлар бу инсоннинг ҳамма нарсага эътибор билан қараши, ўта синчковлиги ва майда-чуйда деталларни ҳам назардан қочирмайдиган шахслигидан далолат беради.
  • Қошларнинг ташқи бурчагига тушган майда горизонтал чизиқлар ҳалоллик ва фидокорлик белгиларидир.
  • Кўзлар ўртасига тушган чуқур ажинлар ҳақиқий интеллегентларнинг бошқаларга нисбатан ажралиб турадиган жиҳатларидир. Бундан ташқари, у уятчан инсонларга ҳам хос. Пешонанинг пастки қисми билан биргаликда келганда эса ўзини гўё ҳал этиб бўлмайдиган муаммолар гирдобида қолгандек ҳис этадиган кишиларда учрайди.
  • Пешонасига йирик горизонталь ажинлар тушган инсонлар ўзларининг хушмуомалалиги ва тадбиркорлиги билан бошқалардан фарқланади.
  • Пешонадаги майда горизонталь ажинлар ўз соҳибининг бироз ғийбатни яхши кўриши ва бошлаган ишини охирига етказа олмайдиганлар тоифасидан эканлигини билдиради.
  • Бурун ва лаб ўртасига тушган ажинлар — ҳаётда умиди пучга чиққан ёки жисмонан азият чекаётганлик аломати (агар у оғиз пастига қараб тушган бўлса), кўздан бошланган ажинлар ўз соҳибининг ўз имкониятлари чегарасига етганидан далолат беради.
  • Қош устидаги бурчаксимон ажинлар ва ажин босган юз ҳақида очиқчасига ҳамиша хавотирни ҳис этувчи инсон дея таъриф беришади.
  • Кўз яқинидаги ва оғиз бурчагидан пастга қараб кетган ажинлар асабийлик белгиси. Пешонадаги бурчаксимон ажинлар билан бирга эса ўз соҳибининг тажовузкор эканлигини билдиради. Кўзи остида горизонталь ажинлари бор инсон ҳаётдан ҳайратланиш қобилиятига эга.
  • Юздаги мушаклар заифлиги сабаб оғиз бурчагида қатламлар ва ажинлар йўқлиги ўша инсоннинг ҳамма нарсага бефарқлигини кўрсатади.

 

«7 Мўъжиза» газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here