Энди юртимизда газ ва электр энергияси учун устама нархлар тўланади

0

2020 йил 1 январдан истеъмолчилар қўшимча тарзда 1 кВт*соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм устама тўловини амалга оширадилар.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида дастлабки босқичда 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техника воситалари харид қилинишини кўзда тутилган.

Шу тариқа истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.

Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ҳар 10 йилда амалга оширилади, ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш эса «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Бюро томонидан таъминланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК 2022 йил 1 январга қадар контрактларга мувофиқ ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида қўшимча қиймат солиғидан озод қилиниши тўғрисида қарори қабул қилинди.

Мамлакат раҳбари республика ҳудудига лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб киришни тақиқлаши эътиборни жалб қилади.

Яна бир муҳим жиҳат — яқин келажакда республикада хорижий компания иштирокида юқорида кўрсатилган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here