«Эримдан аразлаганим қимматга тушди»

3

— Турмуш ўртоғим билан бошида жуда аҳил яшардик. Бироқ унинг баъзан ичиб келиши турмушимиздаги осойишталикка рахна соларди. Шундай кунларнинг бирида эрим яна ичиб келди ва менга қўл кўтарди. Очиғи, ортиқ бардошим етмади. Уч нафар фарзандимни олиб, ота уйимга қайтдим. Орадан бир-икки кун ўтгач, эрим ялиниб келди. Бошқа ичмаслигини, бу хатони такрорламаслигини, фақат уйга қайтишимни ўтиниб сўради. Лекин унинг гапларига ишонмадим ва уйга қайтмадим. У қайта-қайта келаверди, мен қайта-қайта рад этавердим. Охирги марта келганида аҳволига қараб бўлмасди. Шундай бўлса-да, мен унинг шаънига оғир ботадиган гап айтиб юбордим. У эса менга бироз тикилиб турди-да, чиқиб кетди. Орадан анча кун ўтди. У яна келса, уйга қайтаман, деб ният қилгандим. Аммо у келмади. Кейин билсам, ишлаш учун бошқа бир шаҳарга кетибди. Қўнғироқ қилдим, телефони ўчиқ. Қишлоқдаги уйимизга борсам, ҳувиллаб ётибди. Ўшандан бери дарагини тополмайман. Маслаҳат беринг, нима қилай?

… 09-81 абоненти

“Ҳордиқ плюс” газетасининг

“Сирдош” саҳифасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Эркакларнинг хаммаси хам бошини эгиб боришмай опа хато иш қилган экансиз ўзингиз учун бўлмаса хам 3 болангизни уйламабсизда энди яна кутишдан бошқа иложиз йўқ.

  2. ИИБга қидирувга беринг. чин дилдан қидирсангиз топасиз. лекин турмушингиз аввалгидек бўлмаслиги мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here