Facebook фойдаланувчилардан кийимсиз расмларини жўнатишларини сўрамоқда

0

Ҳа, нотўғри ўқимадингиз – ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчиларига, ўзларининг яланғоч ҳолида тушган суратларини юборишларини сўраб хабар юборяпти. Аммо бу «яхши мақсадда» амалга оширилмоқда, дея хабар беради Terabayt нашри.

Гап шундаки, айримлар бошқа бировнинг шундай суратини қўлга киритиб, ўзининг рухсатисиз интернетга чиқариб юбориш ҳоллари кўп кузатилади. Кўпинча жуфтликлар ажрашишдан кейин аламдан шунақа ишларга қўл уришади, дейилади хабарда. Ғарбда ҳатто бу ҳолат учун алоҳида «порно-қасос» (инглизчада – revenge porn) деган атама ҳам қабул қилинган.

Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғининг, шунингдек, Facebook Messenger ва Instagram’нинг фойдаланувчиларини «порно-қасос»дан ҳимоялаш учун янгича йўл тутишга қарор қилган. Бунинг учун фойдаланувчи ўзининг яланғоч ҳолатда тушган суратини Facebook Messenger орқали ўз-ўзига жўнатиши сўралмоқда.

Мазкур дастурнинг ишлаш тартиби бунақа: фойдаланувчи ўзининг расмини ўзига юборганида, тизимда хешлаштириш амалга оширилади. Бу суратлар ҳеч кимга кўрсатилмайди, балки фақат сунъий идрок тизимигина уни кўриб, хеш-миқдорларни сақлаб қўяди.

Хуллас, тизимда сурат хеш-миқдорлари базаси яратилиб, улар сақлаб қўйилади. Кейинчалик худди шу суратни кимдир Facebook, Facebook Messenger ёки Instagram орқали оммага эълон қилмоқчи бўлса, тизим унинг хеш-миқдорларини ўз базасидаги маълумотлар билан таққослайди. Уларнинг бир хиллигини аниқлаб, бу суратнинг эълон қилинишига йўл қўймайди.

Яъни, Facebook суратларнинг фақат хеш-миқдорларинигина сақлаб қўяди, демак, юборилган расмларнинг бировлар томонидан ўғирланиб, интернетга чиқариб юборилиши эҳтимоли йўқ, дейилади хабарда.

 

manba: sof.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here