Ҳордиқ ошхонаси: Помидор ва тухумли тоблама

0

Керакли масаллиқлар: қийма, тухум, пиёз, 1 ош қошиқ томат пастаси, 1 ош қошиқ қизил булғор пастаси, 1 дона қизил ва 1 дона кўк булғор қалампири, туз, мурч ҳамда зираворлар.

Тайёрланиши: икки дона помидорни қайноқ сувга солиб, пўстидан тозаланг. Гўшт қиймасига таъбга кўра мурч, туз, зираворларни ва қирғичдан чиқарилган пиёзнинг ярмини қўшиб, аралаштиринг.

Қайлани тайёрлашда эса қизиган ёққа пиёзнинг қолган қисмини солиб, тилла рангга киргунча қовуринг. Пўсти арчилган помидорни эзиб, шарбат ҳолатига келтиринг. Қовурилаётган пиёз устига майда тўғралган қизил ва кўк булғор қалампирини солиб, қовуришда давом этинг. Бироз қовурилгач, масаллиқлар устидан томат ва қизил булғор пастасини қуйинг. Секин-секин аралаштириб, зираворларни солинг. Устидан эзилган помидорни қўшиб қайнатинг.

Тайёр қайлани газ печи учун махсус идишга қуйиб, қиймани кабоб шаклига келтиринг ва қайла устига теринг. Сўнг газ печида 40-45 дақиқа пиширинг.

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here