Кунни кулги билан қаршиланг!

0

Камбағалдан сўрашди:

— Айтинг-чи, орттирган бойликларингизни қаерда асрайсиз?

— Орзуларим оғушида.

***

Эълон!

«Диққат! «Енгувчи» кўчасидаги уйлардан бирининг ертўласида қирқ минг йил сақланган «Қадимий виждон» сотилади! Оҳори тўкилмаганига кафолат берамиз. Бу виждон унча-мунча виждонлардан эмас. Эгасига итдек вафодор, ҳеч қачон инжиқланиб, жаҳл қилиб, қайсарланиб, ақллилик қилиб, йиғлаб, потирлаб эгасини хит қилмайди. Ҳамиша сукут сақлайди. Эгаси мушкул вазиятларга тушиб қолса, актёрлик қила олади. Башарти сотишни ихтиёр қилсангиз, жон деб сотила билади. Сизни тезлаб, қайраб, руҳлантириб душмандан аёвсиз ўч олишга ундаб туради. Ҳадеганда қадамингизни ўлчаб, бўлар-бўлмас маслаҳатлар бериб, сизни безовта қилмайди. Бир марта бақириб ухлатиб қўйсангиз бас, керак бўлса, юз йил миқ этмай ухлайди.

Юзсизлар, иккиюзламачилар, танбаллар, қасамхўрлар, фирибгарлар, ҳасадчилар, ғийбатчилар, кўнглида кўмири борлар, хиёнаткорлар, кўрнамакларга юз фоиз чегирма бор!»

***

Ҳарбий комиссар армияга чақирилувчидан сўради:

— Хўш, маълумотинг қанақа?

— Мен Лос-Анжелес университетини, Колумбия университетини тугатганман. Тиббиёт фанлари докториман.

— Сержант, ёзиб қўйинг! Армияга чақирилувчи ўқиш ва ёзишни биларкан.

***

— Хитойда болаларни қандай овқатлантиришади?

— «Қани, бўталоғим, энди даданг учун ҳам ўнта таёқча егин!»

 

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here