Машҳур моделлардан гўзаллик сирлари

0

Қуйидаги тавсияларни топ-модель Тюлин Шахин беради. Туркиялик бу машҳур моделнинг маслаҳатлари оддий ва содда бўлиб, кўп куч ва ҳаражат талаб этмайди.

Уй шароитида қилиш мумкин бўлган гўзаллик воситалари жуда самарали бўлиб, машҳур моделлар ҳам улардан ўзларини парваришлашда фойдаланишади.

Юз учун ажойиб пилинг

Бунинг учун сизга турк қаҳваси, зайтун мойи, шакар ва туз керак бўлади. Юқоридаги маҳсулотлардан бир чой қошиқдан олиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг-да, юзингизга суринг. 15-20 дақиқада ювиб ташлашингиз мумкин. Туз энг майда қора нуқталарни ҳам олиб ташласа, шакар ўлик тўқималарни ўлдириб, тери рангини тиниқлаштиради. Қаҳва терини тетиклаштирса, зайтун мойи намлантиради. Ёғли юз териси соҳибалари мой ўрнига бир қошиқ сут ишлатишлари ҳам мумкин.

Кўз учун компресс

Чой пакетчалари билан қилинадиган компресс кўзлар учун жуда ажойиб восита. Эрталаб уйғонганингизда шишган қовоқларни кўрсангиз икки дона чой пакетчасини қайноқ сувга солиб қўйинг. Беш дақиқадан кейин пакетчаларни олиб ортиқча сувни сиқиб ташлаб, қовоқларингизга қўйинг. Бир неча дақиқадан сўнг кўз териси ўзига келиб қолади. Пакетчалар билан массаж қилишингиз ҳам мумкин.

Ҳуснбузарга қарши восита

Эрталаб уйғонганингизда қип-қизил бўлиб турган ҳуснбузарни кўриб асабингиз таранглашмасин. Бунда сизга кўздаги қизаришга қарши кўз томчиси ёрдам беради. Ҳуснбузарга томчидан томизиб олинг. Улар ҳуснбузардаги қизаришни йўқотади. Шунда ҳуснбузар унчалик кўзга ташланмайдиган бўлиб қолади.

Пигмент доғларга қарши

Теридаги пигмент доғларга қарши курашишда турк аёллари лимондан фойдаланади. Лимон бўлагини терига суринг. Вақт ўтиб доғ йўқолади. Лекин бу муолажани ёзда ҳамда қишнинг қуёшли кунларида қилиш мумкин эмас. Цитрус меваларнинг эфир мойлари қуёшда гиперпигментацияни ҳосил қилиши мумкин.

Бодом ёғи

Турк аёллари бодом мойини жуда яхши кўришади. Бодом мойини қош ва киприкларга суриш мумкин. Сабаби мой қош ва киприкларни ўстиради.

Зайтун мойи

Зайтун мойи туркларда жуда ҳам севимли саналади. Бу нафақат ошхона ва дастурхонда, балки гўзалликда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зайтун мойидан тери учун крем ўрнида фойдаланишса, сочларга ниқоб ҳам қилишади. Зайтун мойини сочларингизга суриб олиб, 30 дақиқа иссиқ ўраб юринг. Кейин ювиб олишингиз мумкин.

Уйқуга тўймаганда…

Чарчаган бўлсангиз-у, уйқуга тўймаган бўлсангиз тўқ сариқ рангли румянани ёноқларингизга, шу рангдаги тенни эса қовоқларингизга енгилгина қилиб суриб олинг. Ёрқин ранг чарчоқ изини яширади.

Тери контуринги

Сўнгги вақтларда кўплар юзни контурлашга жуда қаттиқ берилиб кетди. Мен уни кундалик макияжда керакли деб ўйламайман. Контуринг профессионал съёмкалар учун яратилган. Табиий макияжда контуринг бир неча соатдан кейин юзингизда кашани ҳосил қилади. Агар юзингизда ранглар уйғунлигини ҳосил қилмоқчи бўлсангиз юз терингиздан бир тонга ёрқинроқ ҳамда бир тонга тўқроқ ранглардан фойдаланинг. Шунда пардоз табиийроқ кўринади.

Спортни яхши кўрувчи қизларга тавсия

Антицеллюлит кремни машғулотдан олдин суриб олинг. Антицеллюлит крем ёниб турган мушак ва терида яхши ишлайди. Шунда крем янада фойдали бўлади. Душдан кейин яна крем суриб олинг. Ана шунда танангиз машғулотлардан кейин яна 20-30 дақиқа калорияларни йўқотади. Бу уйқудан олдин антицеллюлит крем суриб олишдан анчайин фойдали бўлади.

Агар бақбақангиз бўлса антицеллюлит кремни унга ҳам суришингиз мумкин.

* * *

Битта сочиқни бош ва юзни артишга ишлатманг. Акс ҳолда, шампун ҳамда кондицинер қолдиқлари сочиқ орқали бошдан юз терисига ўтади.

* * *

Юзингизга ишлатадиган чёткани ҳар куни ювишга одатланинг.

* * *

Киприкларни қайирадиган қайчини ишлатишдан олдин фен билан қиздириб олсангиз, киприклар кун давомида қайрилган ҳолда туради. Лекин эътибор беринг, қайчи ўта қизиб кетиши ҳам керак эмас.

ХОЛИДА тайёрлади.

(«Ҳордиқ плюс» газетасининг «Гўзаллик» рукнидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here