Қизини калтаклаган ота ИИВ ходими бўлиб чиқди! Воқеани халқаро ташкилотлар ўрганмоқда

2

Тўрт яшар қизини калтаклаб, бу ҳолатни видеога олган ота жиноий жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу видеолавҳа фақат юртимизда эмас, мамлакат ташқарисида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу лавҳа инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар, хусусан ЮНИСЕФ болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги расмийлари қўлига етиб боргани ҳақида маълумотлар бор.

Қизчасини калтаклаган ота ички ишлар органи ходими бўлгани тўғрисида Қалампир нашри хабар берди. Нашрнинг маълум қилишича, қизчанинг буваси, яъни муштумзўр отанинг отаси ҳам ички ишлар органларида узоқ йиллар фаолият юритган.

Қизини калтаклаган  ота — ички ишлар идоралари ходими ўз аризаси билан ишдан бўшатилган. Тергов ва суриштирув ишлари давом этаётгани сабаб унинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда, дейилади хабарда.

Айни дамда қизнинг онаси Туркиядан қайтиб келган. Икки йил Туркияда истиқомат қилиб, фарзандини турмуш ўртоғига ташлаб кетган аёл эрини судга бериш ниятида бўлган. Сўнг ота-она ўзаро келишиб, ушбу видеони тарқатгани учун “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ҳамда Нилувар Умрзоқовалар қонуний жавобгарликка торттиришини айтиб,таҳдид қилган.

Ҳозир қизалоқ бувисининг қарамоғида. Учтепа тумани васийлик ва ҳомийлик кенгашидан маълум қилишларича, қизча на онаси ва на отаси билан яшашни истаяпти. У фақат бувиси билан қолишни лозим топган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

  1. унаканги ота-оналарни жазолаш керак. фарзандини хўрламай ўлсин ифлослар. Қачон бизда шунаканги конун чикади. бўлар бўлмас конунлар кўп. лекин фарзандини ота-онасини зўравонлигидан химоя қиладиган қонун йук. Юкорида ўтирганлар шу нарсаларни эътиборга олишса бўлар эди. чунки бунаканги холатлар бизда авжига чикиб бормокда. ота-оналик хуқуқидан махрум қилиш керак. ўзларига эса қамоқ жазосини қўллаш керак.

  2. Бошқа давлатлар сингари бизда ҳам ОПЕКга ўхшаган ташкилот ташкил қилиниб, фарзандини шундай хўрлаган ота-оналардан фарзандини олиб, давлат ўз қарамоғига олса яхши бўларди. Ўшанда одамлар фарзангдига яхши муомалада бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here