Райҳон Ғаниева ҳамда Нигина Мамажонова дугонами?

0

Райҳоннинг собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов Чимкентлик Нигина исмли қиз билан турмуш қургани тўғрисида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқнинг кенг имкониятлари сабаб бир инсон билан умр йўлларини боғлаган икки аёл бемалол мулоқотга киришиб, дўстлашиш имконига эга бўлди.

Райҳон Нигина Мамажонованинг Инстаграмдаги саҳифаси кузатиб бориши тўғрисида маълум қилган мухлисларимиздан бири уларнинг дўстлиги тўғрисидаги маълумотни текшириб, аниқлик киритишимизни сўрашди.

Кузатиш давомида Инстаграм тармоғида _rayhonganieva_ номли фойдаланувчи Нигина Мамажонованинг саҳифасига доимий «ёқди» белгисини босиб, уларга ўз фикрини қолдириб келади.

Ушбу суратда акс этган «Раҳмат, гўзалим» сўзлари муаллифи аслида Райҳон Ғаниева эмас. Бу хонанданинг расмий саҳифаси эмас, балки унинг номи билан очилган сохта профил. Райҳон Ғаниеванинг ҳақиқий профили rayhonganieva деб номланиб, ҳозирда 1 миллон 100 мингдан ортиқ кузатувчига эга. Демак, Райҳон ва Нигина Мамажоновани ўзаро дўстона муносабатда, дейишга асосимиз йўқ.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here