Саудия қироли Маҳмуд Аббос олдига ультиматум қўйди

0

Саудия Арабистони Қироллиги ҳукумати Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга ультиматум қўйди. Бу ҳақда muslimpolitic сайти Исроил ОАВга таяниб хабар берди.

Фаластин раҳбари олдига қўйилган талаблар орасида яқин кунларда расмий Вашингтон томонидан эълон қилинадиган Исроил – Фаластин муаммосини тартибга солиш бўйича ташаббусни қабул қилиш мавжуд.

Шунингдек, расмий Рамаллоҳ Эронга қарши (гап асосан “Ҳизбуллоҳ”  ҳаракати ҳақида кетмоқда) курашда АҚШ ҳукуматига суяниб ҳаракат қилаётган Ар Риёд ва унинг коалицияси томонидан бўлиши лозим.

7 ноябрь куни Маҳмуд Аббос Саудия Арабистонига кутилмаган ташриф билан келди ва қирол Салмон ҳамда унинг ўғли билан музокаралар олиб борди. Бундан аввалроқ эса Фаластин президенти Ар Риёд ташқи сиёсатининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлган Мисрдаги Абдулфаттоҳ Ас Сиси ҳукумати қабулида бўлган эди.

 

manba: azon.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here