Сешанба саволи: Оролдаги 100 кишидан камида 1 таси ростгўй. Хоҳлаган жуфтликни олиб қаралса, улардан камида 1 таси ёлғончи. Оролда нечта ростгўй бор?

0

Азиз мухлислар! Энди «Ҳордиқ плюс» газетасининг ҳар бир сонида мухлислар эътиборига «Ҳафта саволи» лойиҳаси эълон қилиб  борилади. Бериб бориладиган саволлар бир-биридан қизиқарлилиги билан нафақат газета мухлисларининг, балки сайтимиз ўқувчиларининг ҳам эътиборини  тортиши аниқ.  Газетанинг №90(1231)-сонида мухлислар эътиборига «Сешанба саволи» эълон қилинганди. Лойиҳа қоидасига кўра, газета мухлислари ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини Hordiq.uz сайтидан билиб олишлари мумкинлигини хабар қилгандик.

Демак, газетада берилган савол ва унинг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: Оролдаги 100 кишидан камида 1 таси ростгўй. Хоҳлаган жуфтликни олиб қаралса, улардан камида 1 таси ёлғончи. Оролда нечта ростгўй бор?

Жавоб: Оролда фақат битта ростгўй бор. Чунки 2 та ёки ундан ортиқ бўлганда, уларнинг жуфтлигида иккаласи ҳам ростгўй бўлиб қоларди.

Сайтимиз мухлислари диққатига! Агар турли соҳа ва мавзуларга доир бир-биридан қизиқарли, кутилмаган саволларнинг ечимини топиш сизни қизиқтирса, «Ҳордиқ плюс» газетаси саҳифаларида бериб борилаётган ҳафта саволи айнан сиз учун!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here