Хурсандмиз! Нафақат бизникилар, мана ман деган Италия ҳам Россияга боролмайди

1

Мен сизга куни кеча Италия Россияга боролмайди, девдима?! Девдим. Ана, боролмади. Шу Россияга иссиғида, Испаниянинг елкасини ерга теккизиб борса ҳам бўларди. Лекин ўз билганидан қолмади. Энди бу ёғи қандай бўлди? Бу ёғи неча пулдан тушди? Италиясиз чемпонат қизирмиди?.. Қизийди! Қизимасдан қаёққа боради… Барзилия, Германия, Аргентина бор. Шулар қизитадида. Жа улар ҳам “қозон”ни тагига ўт ёқишнинг уддасидан чиқишолмаса, ана, Саудия Арабистони бир челак нефтга гугурт чақиб юборади…

Лекин ҳазилни бир четга суриб бундай ўйлаб қарасангиз, Италия футболчилари учун шармандали бир ҳол бўлди… Ўйин бошланишидан олдин уларнинг жон-жаҳдлари билан мадҳия куйлаганини кўрганингизда “Швеция беш дақиқада тиз чўктирилади” деб ўйлашингиз аниқ эди. Аммо ундай бўлиб чиқмади. Италия биринчи марта зўрларга ҳам омад кулиб боқмаслиги мумкинлигини исботлади. Энди улар ҳам мухлислар қаторидан жой олишади.

Тарихга кўз ташласангиз, бундан роппа роса олтмиш йил муқаддам Италия айнан Швецияда ўтказилган Жаҳон чепионати финал босқичига боролмаган экан. Энди яна Швеция “бечоралар”нинг йўлини тўсиб турибди…

Агар Швеция чемпион бўлса, Италия шармандаликдан қутилиши мумкин. Ана, фақат биз эмас, дунёнинг мана ман деган зўрларини ҳам шведлар тиз чўктиришди. Шундоқ экан, таъна дашномларни йиғиштириб қўйинглар, дейишлари мумкин. Бошқа ҳолда, Италиянинг “пешонасига” яхшигина тамға урилди.

Дарвоқе, бундан биз, албатта, хурсандмиз. Чунки нафақат бизникилар, мана ман деган Италиядай терма жамоа ҳам Россияга боролмайдиган бўлди.

Ишқибоз

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here