6 йил жудаям кўп – Исломбек Тўлагановнинг адвокатлари норозилик билдирмоқда

0

Адвокатлар курсдоши Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилган Исломбек Тўлагановга нисбатан ўқилган ҳукмдан норози бўлиб, қайта тергов ўтказилишини талаб қилишмоқда. Маълум қилинишича, адвокатлар томонидан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига апелляцион шикоят жўнатилган. Шикоятда судланувчининг ҳимояси Миробод тумани суди қарорига қўшилмаслиги ва юқори инстанцияга мурожаат қилиши билдирилган.

Юристлар қайта суд суриштируви ўтказилишини ва ҳимояси остидаги шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилишини талаб қилишмоқда. Ҳимоячилар воқеада жанжални бошлаган марҳум Жасурбек Иброҳимов ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керакли муолажаларни амалга оширмаган шифокорлар айбдор деб ҳисоблаши маълум қилинган.

Nuz.uz маълумотига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 1 декабрь куни апелляция шикояти кўриб чиқилади.

Жабрланувчи, марҳумнинг онаси Лола Исмоилованинг адвокати маълум қилишича, улар томонидан ҳам тез орада жанжалнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш борасида шикоят прокуратурага топширилади.

Воқеалар ривожини Hordiq.uz билан бирга кузатинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here