АҚШда ҳаммани ақлдан оздиришга улгурган ўйинчоқ бизга ҳам етиб келди. У фойдалими ёки зарар? (Видео)

0

Спиннерлар. Сиз бу ўйинчоқ ҳақида тўлиқ маълумотга эгамисиз?

Кўчада, транспортда юрганингизда ёш болаларнинг ёки мактаб ва коллеж ўқувчиларининг қўлидаги ушбу ўйинчоққа кўп бора кўзингиз тушган бўлса ажаб эмас. Сабаби бизда ҳам у анчагина оммалашиб улгурди. Маълумотларга қараганда спиннерларнинг Ватани аслида АҚШ бўлиб, уларни 1993 йил Флорида штатида яшовчи Кейтин Ҳейтиг исмли аёл ўйлаб топган. У хасталиги сабаб, кичкина қизалоғи билан узоқ ўйнолмайди. Шунинг учун у қизини чалғитиш мақсадига газета ва скоч ёрдамида ушбу ўйинчоқни яратади. Бу кўпчиликка ёқиб қолади ва Кейтин ўйинчоқни сотувга олиб чиқади.
Орадан 11 йил ўтиб, машҳур «Форбес» нашриёти офис ишчилари билан ўтказган сўров натижаси асосида ёзилган мақола чоп этади. Мақолада клавиатурада доимий ишловчи ходимларнинг қўллари оғриқ ва толиқишдан азият чекаётганликлари тўғрисида  баён қилинади. Шундан сўнг «Форбес» 2017 йилда «Офис ишчилари учун спиннерлар энг керакли ўйинчоқ» сарлавҳали материал эълон қилинди. Аниқланишича, ўйинчоқ асаб таранглиги, руҳий зўриқишни ҳамда бармоқлардаги оғриқни бартараф этади. Бу мақола туфайли спиннерлар бутун дунёга машҳур бўлади. Ҳозирда у жахон бозорларида энг кўп харид қилинаётган маҳсулотга айланган.

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here