Кафе ва ресторанларда “обслуга” учун ҳақ олишларига қандай қарайсиз?

1

Ҳар биримиз бу ҳолатга дуч келганмиз. Кафе ва ресторанга шерикларимиз билан бирга кирамиз, охирида официант ҳисобни олиб келганда, еб-ичганларимизнинг 15-20 фоизи миқдорида “обслуга” учун ҳақ тўлашимиз керакли қайд этиб қўйилган бўлади. Бу нарса кўпчиликнинг асабига тегади. Пули камларнинг-ку, айниқса! Майли, 50-100 минглик нарса еган бўлсангиз, унча билинмаслиги мумкин. Бироқ ресторанга кириб, 300 минг ташлаб чиқиб кетадиганлар бор. Улар ўз пулларининг 50 минггини ҳадя тариқасида қолдиришадими?

Ахир мижозларига хизмат кўрсатиш – ҳар бир кафе ва рестораннинг бурчи эмасми? Таомларига отнинг калласидек нарх ёзиб қўйган бу хизмат кўрсатиш мажмуаси наҳотки официантларига ўзи ҳақ тўлай олмаса?!

Сиз бунга қандай қарайсиз? Фикрларингизни кутиб қоламиз.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here