Кучли зилзила туфайли Эронда ҳалок бўлганлар сони 500 кишига етди…

0

 

Бундан ташқари, мамлакат қизиляримой жамияти раҳбари Муртоза Салимийнинг хабар беришича, жами 12 мингдан зиёд турар жойлар вайрон бўлган. Бир нечта тарихий ёдгорликлар ҳам зилзила туфайли жиддий зарар кўрган. Жароҳат олганлар сони эса 7 минг кишидан ошиб кетган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний зилзила содир бўлган Керманшоҳ вилоятига ташриф буюриб, уй-жойсиз қолганлар, яқинларидан айрилганлар ва жароҳат олганларга давлат албатта ҳар тарафлама ёрдам кўрсатишини айтиб ўтди. Шу билан бирга президент қидирув ва қутқарув ишлари билан банд бўлган ҳарбийлар, мутахассисларга керакли маслаҳатлар берди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида магнитуда кучи 7, 6 баллга тенг кучли ер силкиниши содир бўлди. Оқибатда 500 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам кўпчиликни ташкил этгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

«Tasnim» агентлиги

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here