Кунни кулги билан қаршиланг!

0

 

— Холажон, менга берган совғангиз учун раҳмат.

— Арзимайди.

— Арзимаслиги тўғри-ку-я, ойим шундай деб айт дедилар-да.

* * *

Бир йигит дўстидан сўрабди:

— Ишсизмисан? Нега нуқул дам олиб юрибсан?

— Нега? Ишлаяпман. Иш мен учун байрам. Байрамда эса инсонлар дам олишади.

* * *

— Шакарнинг фойдаси ҳақида нима биласан?

— Шакар қулоқлар учун фойдали.

— Қанақасига?

— Укамнинг чойига шакар солсам, йиғламайди. Менинг қулоқларим дам олади.

***

Ўқитувчи дарс вақтида ўқувчисини бурчакка турғазиб қўйиб, койибди:

— Сен шу аҳволда катта бўлсанг ким бўласан?!

Шунда ўқувчи жавоб берибди:

— Мен катта бўлсам, қурувчи бўламан! Бурчаги йўқ синф хоналар қураман…

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here