Мафия сардори (86-қисм)

0

Ягона маслаҳатчиси Юлдуз.

Лекин унга нимадир ёқмаган шекилли, қовоғини солиб телевизор кўриш билан банд эди. Шоҳруҳ бир неча марта у ўтирган хонага кириб, яна қайтиб чиқиб кетди. Аммо қиз бирор марта унга ўгирилиб қарамади. Бундан Шоҳруҳнинг асаби баттар таранглашди. Боши қаттиқ оғрий бошлади. Бошқа нажот тополмаганидан, ароқ билан ўртоқлашишга қарор қилди. Озгина қолган шайтон сувини идишга қуйиб ўтирмасдан, шишанинг оғзидан ичди. Кейин музлаткичдан бошқасини олиб келди, аммо ичишга улгурмади. Хонага Юлдуз кириб келиб, стол устидаги шишани суриб қўйди-да, Шоҳруҳнинг рўпарасидаги столга ўтиргач:

— Иродасизлик қилмоқчимисиз? — деди.

— Гапларини эшитдингми?

— Эшитдим. Нима бўпти? Шунинг учун ағанаб қолгунча ичиш шартми?

— Бошқа чора борми?

— Бор. Бир ой ичида топилади. Ҳозир киринг, ухлаймиз.

— Озгина ичсам, ҳаммасини эсимдан чиқараман-да…

— Йўқ, бошингиз оғрийди.

— Лекин, барибир, ичаман.

Юлдуз Шоҳруҳни ўз ҳолига қўйишга мажбур бўлди. Аммо кетмади. Бир сўз демай суюкли кишисига термилиб ўтираверди. Ичидан зил кетди. Бироқ чидади. Шоҳруҳнинг маст бўлишини кутди. Орадан ярим соатлар ўтиб, у кутган нарса содир бўлди. Шоҳруҳ сўнгги томчи ароқни қадаҳга қуйгач, унга бир муддат термилиб турди-да, бошини кўтарди. Юлдузга нимадир демоқчи бўлди-ю, аммо айтолмади. Ёнига қулади.

Тонг энди бўзариб келаётганида, Шоҳруҳ уйғонди. Зўрға ювиниш хонасига етиб борди. Кўнгли беҳузур бўлди. Мумкин қадар овозини чиқармасликка ҳаракат қилди. Бироқ Юлдуз ундан аввал уйғониб, шунчаки кўзини юмганча хаёл суриб ётганди. Шовқинни эшитиб, югурганча унинг ёнига бориб, пешонасини ушлаб турди.

Муздай сувга юз-қўлини ювган йигит озгина енгил тортди. Юлдуз дарров қаҳва дамлаб берди. Ана шундан кейингина унинг бош айланиши тўх-тади.

Ўн беш кун уларни ҳеч ким безовта қилмади. Шоҳруҳ бозорга бир неча марта бориб келди. Ғалати томони, бозор ҳам сув қуйгандек жимжит. Сотувчи йигитларга биров бир нарса демаган. Ҳеч ким “чўтал” йиғмаган. Ҳаммаси маза қилиб савдо қилаяпти. Ҳатто бир-иккитаси уйига фалон суммада пул жўнатганини айтиб мақтанди ҳам.

Ана шуларни кўрганидан кейин Шоҳруҳ Витя Тимофеевичнинг шахси билан жуда қизиқиб қолди. Назарида, озорлар ҳам унинг қўлидаги одамларга ўхшаб қолганди. Хаёлида бошқача бўлиши мумкин эмасди. “Бундан чиқди, — ўйлади Шоҳруҳ, — Роман Фёдорович ва унинг қизига суиқасдлар, амалдорлар тўғрисида маълумотлар йиғилиши, бозордаги майнавозчиликлар… Ҳаммаси ўша аблаҳ Витянинг иши экан-да”. У уйига ўта муҳим янгилик топгандай кириб борди. Уни қарши олган Юлдузнинг юзидан ўпиб қўйди.

— Зўр янгилик топдим, — деди ростмана шаръий хотинига айланган келинчакка (шундай десак, эҳтимол, тўғри бўлар. Аммо уни биров келин демасди. Таниш-билишлари исмига “хон” қўшиб чақиришарди, худди аввалгидай. Дарвоқе, Юлдуз бир ҳафта бурун Шоҳруҳга хушхабар айтди. Яъни улар яқинда фарзандли бўлишади. Шу гапни эшитганидан бери Шоҳруҳ уни эҳтиётлайди), — биз бу ерга келганимиз заҳоти Витянинг одамларига дуч келган эканмиз. Бутун шаҳар унинг қўлида экан, анави банкир, амалдорлар, озарлар, хуллас, ҳаммаси қўғирчоқ экан. Витя тур деса, туради, ўтир деса, ўтиради.

Юлдуз аввалдан буни сезганлиги боис жилмайиб қўйди.

— Чой дамладим, овқат ҳам тайёр, сиз қўлингизни ювиб келинг, кейин ҳаммасини бир бошдан айтиб берасиз, — деди у.

“Буни ҳозир қорнидаги боласидан бошқа ҳеч нима қизиқтирмайди. Тўғри қилади. Бекор айтдим”, — дея хаёлидан ўтказди Шоҳруҳ.

Тамадди маҳали ҳам Витя унинг хаёлидан кетмади. Юлдуз билан деярли гаплашмас, ўзига берилган саволларга гоҳ “Ҳа”, гоҳида “Йўқ”, баъзан “Билмадим”, дея жавоб қайтарарди. Агар Юлдуз эрининг эшикдан кирган заҳоти айтган гапини қўзғаганида, эҳтимол, Шоҳруҳ яна тўлиб-тошиб билганлари ҳақида гапириб берган бўларди. Келинчак сўрамади, куёв бола ўзидан билиб гапирмади.

— Овқатим яхши чиқибдими?

— Ҳа.

— “Таомнома” китобчасини сотиб олдим. Энди сизга бундан ҳам ширин овқат тайёрлайман.

— Яхши.

— Яна сузиб берайми?

— Йўқ.

— Телевизор кўрасизми?

— Йўқ.

Худди Шоҳруҳ Юлдуздан аразлаган-у, бечора келин эрининг кўнглини тополмай овора бўлаётганга ўхшарди.

— Мен ташқарига чиқиб айланиб келаман, — деди тамадди ниҳояланганидан сўнг Шоҳруҳ.

— Мен ҳам борайми? — сўради унинг кўзига тикилган Юлдуз.

— Шарт эмас.

— Унда қалинроқ кийининг, қор ёғаяпти, шамоллаб қолманг тағин.

Шоҳруҳ у айтганидай кийиниб йўлакка чиқди ва зиналарни бирма-бир босиб, пастга эна бошлади. Биринчи қаватга тушганда, кутилмаганда рўпарадаги уйдан қўлига оппоқ телпагини ушлаган, олтмишлар атрофидаги киши чиқиб қолди. Шоҳруҳ уни беш-олти марта кўрган. Улар ҳар доим бир-бирлари билан саломлашиб ўтишарди, холос. Ҳозир ҳам Шоҳруҳ салом беришга оғиз жуфтлаган заҳоти очиқ турган эшикдан аёл кишининг шанғиллагани эшитилди.

— Қаёқдан ҳам сен ялмоғизга Худо мени дуч қилди-я?! — деди қария ва қўлини силтаб, рўпарасида унга қараб турган йигитга эътибор ҳам қилмай, ташқарига йўналди.

Ҳовлига чиққач, юришдан тўхтаб, осмонга қаради. Қорнинг ёғишини томоша қилди, сўнг бошига телпагини бостириб кийди. Бу пайтда Шоҳруҳ унинг ёнига бориб қўйганди. Қария ўгирилиб унга қаради-да:

— Қўшни, бирон ёққа кетаяпсанми? — деб сўради Шоҳруҳнинг саломига алик ҳам олмай.

— Йўқ, шунчаки айлангани чиқдим, — жавоб қилди йигит.

— Хотинингдан безор бўлдингми? — сўрашда давом этди қария афтини буриштириб.

— Ҳали қариб, мияси айнигани йўқ, — деди Шоҳруҳ жилмайиб.

— Унда мен сенга айтсам, вақтни бой бермасдан ажрашиб кет. Бўлмаса, ҳар куни менинг кампиримдай ялмоғизга ўхшаб итнинг кунини бошингга солади… Бекорчи экансан. Юр, бирон жойда майда-майда қилиб ўтирамиз.

Қўшнисининг самимий гапи Шоҳруҳга ёқиб қолган эди. Шу боисдан ҳам дарров рози бўлди. Улар иккаласи ёнма-ён юриб кетишди.

Кўпроқ қария гапирди, Шоҳруҳ эшитди. У йўлакдан уй ҳовлисига чиққанидаёқ кампирини унутганга ўхшарди. Чунки гапига бирор мартаям “ялмоғиз”ни қўшмади.

Ўн дақиқаларда унча узоқ бўлмаган “Сибирь” қаҳвахонасига етишди. Бу иморатнинг кираверишдаги пештоқига “Қаҳвахона” деб ёзиб қўйилганди. Бироқ у кўпроқ пивохонага ўхшарди. Хохолашиб сигарета тутатаётган саккиз-тўққиз мижознинг ҳаммаси пивохўрлик қилишарди. Уларнинг олдида бир парчадан дудланган балиқ ва пиво қадаҳидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

— Мен сенга айтсам, шу ердан яхшиси йўқ, — деди қария бадбўй ҳиддан афти буришган Шоҳруҳга, — биринчидан, хотининг келиб турткиламайди, иккинчидан, сен билан итниям иши йўқ. Учинчидан, пиво арзон.

Қариянинг шўх, самимий сўзлари Шоҳруҳга ёқиб тушди. Шу боисдан ҳам у жилмайди.

— Яна бир нарсани сенга айтиб қўяй. Улфатчилик қиламизми, демак, гарчи сен ёш, мен гўр лабига яқинлашиб қолган бўлсам ҳам, дўст бўламиз. Дўстлар бир-бирларига ҳар-ҳар замон ҳақ бериб туриши керак. Бугун сенинг галинг. Кейинги сафар ўзим сийлайман. Пенсия келганидан кейин, албатта, — деб қария бўш жойлардан бирига ўтирди ва Шоҳруҳни рўпарасига ўтиришга таклиф қилди.

Узоғи билан бир соат ичида тўрт бокал пиво тамом бўлди. Ҳаммасини қария ичди. Дарвоқе, у ўзини Алексей Петрович деб таништирди. Истеъфодаги полковник. Ўзини таништирув вақти сўнгги бокал пивонинг тугаш пайтига тўғри келди. Сабаби, уч марта ўзидаги ортиқча сувни ташлаб келган полковник ҳали тўймаганди. Энди озгина кайф қилганди. Демак, ҳали ичиши керак. Тахминан яна шунча. Чўнтагидаги пул уйда қолган “азроил”ники. Бир дона нон олиб бориши керак. Агар ўзини буюк одам қилиб кўрсатса, яқинда қўшнисига айланган бу йигитчанинг сахийлиги тутиб кетади. Ажабмаски, яна тўртта бокални унинг олдига қўйса.

— Мен бир марта энг катта жиноятчини қўлга туширганман, — деди Алексей амаки (у Шоҳруҳга ўзини шундай атаса бўлаверишини айтганди). — Бундан ўн йил илгари. Унинг оти… — қария бошини қашлади, — Володямиди, Вовамиди… Эсладим, Виталий эди.

У шундай деди-ю, бирдан Шоҳруҳнинг кўзига тикилиб қолди. Кейин бурнини бир томонга қийшайтириб тортиб қўйди.

— Ўша жиноятчи менга ўхшармиди? — сўради Шоҳруҳ чолнинг тикилиб қолганига ҳайрон бўлиб.

— Йўқ, қанақасига ўхшайсан? У сариқ, сен қорачадан келгансан. Шу менинг хира кўзим алдадими ёки ўхшатдимми, ишқилиб, бир куни… Бунга анча бўлди, кампирим асабимни бузганди. Нима қиларимни билмай, айвон деразасини очиб сигарета чекиб турсам, ўша паразит алламбало машинада келиб, бизнинг йўлакка кириб кетди. Бир хаёл: “Югуриб йўлакка чиқ-да, башарасини кўр”, деди. Бошқа бир хаёл: “Чиқиб нима қиласан, мабодо сени таниб қолса, пешонангдан пақиллатиб отиб ташлайди”, деб қўрқитди. Бунинг устига, пенсиядаман, ҳимоя қиладиган ҳеч кимим йўқ бўлса. Хуллас, чиқмадим. Сигаретамни улоқтириб, пардани тортиб қўйдим, — деди Алексей амаки ва бокалдаги сўнгги пивони симира бошлади.

— Оти нимайди, нима дедингиз? — сўради Шоҳруҳ шошиб.

— Сен бола, ростини айтсам, роса эзма экансан. Қара, пиволар тугаб қолди. Бугунги ҳақ бериш навбатини эсингдан чиқариб қўйдингми, дейман?

— Ҳозир тайёр қиламиз, — деб Шоҳруҳ ўрнидан турди-да, бориб яна тўрт бокал пиво келтирди. Учтасини Алексей амакининг олдига қўйди, биттасини эса, ўзи симирди.

— Боягина совуқда ичмайман, дегандинг-ку, — деди қария мийиғида кулиб.

— Сизнинг ичишингизга ҳавасим келди… Қаерга келиб қолгандик? Ҳа, эсладим. Анави сиз бир пайтлар қўлга туширган жиноятчи бизнинг йўлакка кириб кетган. Дарвоқе, у шунчалик зўрмикан, қамалмай қолди? — деди Шоҳруҳ ўзини гўлликка солиб.

Алексей амаки жавоб беришдан аввал мириқиб пиво симирди, сўнг бироз чанқоғи босилган одамдай “А-а-а”, деб ичидан ҳаво чиқарди. Шошилмасдан лаб-лунжини кафтига артиб:

— Зўўр, — деди чўзиб, — зўр бўлмаганида, биласанми қанча ҳужжат тайёрлагандим? Мен сенга исботланганларини айтаман. Иккита қотиллик, учта зўрлаш, уюшган талончилик, қўрқитиш… Эсимда қолгани шулар. Яна ўҳ-ҳў, қанча ишларни қилиб ташлаган у ярамас! Қилган жиноятларининг биттаси учун уни бемалол отиб ташласа ҳам бўлаверади.

— Индамай қолавердингизми?

— Нимаям қилардим? Бошлиқ ёнига чақириб: “Йўқот ҳамма ҳужжатларингни, бўлмаса иккимизниям мурдамизни биров тополмайди. Бизга тегмаяптими, у билан нима ишимиз бор?” — деди. Бўпти, дедим мен ва тўплаганларимни икки папка қилиб уйга олиб келиб ташладим, — деб қария идишидаги пивони охиригача ичди, кейин “Прима” сигаретасини тутатди. Шоҳруҳ ундан кўзини узмай, тикилиб тураверди.

— Мен сенга айтсам, — дея гапини давом эттирди Алексей амаки қўли билан тутунни ҳайдаб, — қўйиб беришганида, унинг умрини қамоқда чиритган бўлардим.

— Жиноятчи мафиоз экан, ўзи ҳақида шунча ҳужжат тўпланишига қараб турдими? — деб савол қотди Шоҳруҳ “дўст”и ҳақида мукаммал билишга уриниб. Зеро, у энди гап Витя Тимофеевич ҳақида кетаётганига шубҳаси йўқ эди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Мафия сардори (1-қисм)

Мафия сардори (2-қисм)

Мафия сардори (3-қисм)

Мафия сардори (4-қисм)

Мафия сардори (5-қисм)

Мафия сардори (6-қисм)

Мафия сардори (7-қисм)

Мафия сардори (8-қисм)

Мафия сардори (9-қисм)

Мафия сардори (10-қисм)

Мафия сардори (11-қисм)

Мафия сардори (12-қисм)

Мафия сардори (13-қисм)

Мафия сардори (14-қисм)

Мафия сардори (15-қисм)

Мафия сардори (16-қисм)

Мафия сардори (17-қисм)

Мафия сардори (18-қисм)

Мафия сардори (19-қисм)

Мафия сардори (20-қисм)

Мафия сардори (21-қисм)

Мафия сардори (22-қисм)

Мафия сардори (23-қисм)

Мафия сардори (24-қисм)

Мафия сардори (25-қисм)

Мафия сардори (26-қисм)

Мафия сардори (27-қисм)

Мафия сардори (28-қисм)

Мафия сардори (29-қисм)

Мафия сардори (30-қисм)

Мафия сардори (31-қисм)

Мафия сардори (32-қисм)

Мафия сардори (33-қисм)

Мафия сардори (34-қисм)

Мафия сардори (35-қисм)

Мафия сардори (36-қисм)

Мафия сардори (37-қисм)

Мафия сардори (38-қисм)

Мафия сардори (39-қисм)

Мафия сардори (40-қисм)

Мафия сардори (41-қисм)

Мафия сардори (42-қисм)

Мафия сардори (43-қисм)

Мафия сардори (44-қисм)

Мафия сардори (45-қисм)

Мафия сардори (46-қисм)

Мафия сардори (47-қисм)

Мафия сардори (48-қисм)

Мафия сардори (49-қисм)

Мафия сардори (50-қисм)

Мафия сардори (51-қисм)

Мафия сардори (52-қисм)

Мафия сардори (53-қисм)

Мафия сардори (54-қисм)

Мафия сардори (55-қисм)

Мафия сардори (56-қисм)

Мафия сардори (57-қисм)

Мафия сардори (58-қисм)

Мафия сардори (59-қисм)

Мафия сардори (60-қисм)

Мафия сардори (61-қисм)

Мафия сардори (62-қисм)

Мафия сардори (63-қисм)

Мафия сардори (64-қисм)

Мафия сардори (65-қисм)

Мафия сардори (66-қисм)

Мафия сардори (67-қисм)

Мафия сардори (68-қисм)

Мафия сардори (69-қисм)

Мафия сардори (70-қисм)

Мафия сардори (71-қисм)

Мафия сардори (72-қисм)

Мафия сардори (73-қисм)

Мафия сардори (74-қисм)

Мафия сардори (75-қисм)

Мафия сардори (76-қисм)

Мафия сардори (77-қисм)

Мафия сардори (78-қисм)

Мафия сардори (79-қисм)

Мафия сардори (80-қисм)

Мафия сардори (81-қисм)

Мафия сардори (82-қисм)

Мафия сардори (83-қисм)

Мафия сардори (84-қисм)

Мафия сардори (85-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here