Москвада ўз жонига қасд қилган аёл тўрт ёшли фарзандини ҳам нариги дунёга олиб кетди…

0

Фожиа Москванинг «Подольских курсантов» кўчасидаги квартирада содир бўлди. 1973 йили таваллуд топган аёл тўрт яшар ўғилчасига бир неча маротаба жиддий тиғ жароҳати етказган. Болакай кўп қон йўқотиш натижасида бир неча дақиқадаёқ оламдан ўтган. Она эса ўлимолди мактубини ёзган, мактубни боласининг жасади ёнига қўйган ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда фожиа юз берган квартирада тергов қўмитаси вакиллари иш олиб бормоқда. Ўлимолди мактуби қандай мазмунда экани ҳақида маълумот берилмаган.

АиФ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here