Пойтахтда бензин нархининг ошиши қандай кутиб олинди?

0

Бугун мамлакатимизда бензин нархлари кескин кўтарилди. Ушбу ҳодисадан олдинроқ хабар топган ҳайдовчилар кеча тунда Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) узун навбатларни юзага келтиргани тўғрисида шов-шувлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 ноябрдаги 3386-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 15 ноябрдан бензин ва дизел ёқилғиси нархи оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, 15 ноябрдан энг арзон Аи-80 русумидаги бензиннинг 1 литри нархи 3800 сўм, Аи-91 маркадаги бензин нархи эса 4300 сўм бўлади. Шунингдек, 1 литр дизел ёқилғиси 4100 сўм, ЭКО дизел ёқилғиси эса 4200 сўмга чиқди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here