Қўрқувга қарши бирор дуо борми?

0

Савол:

– Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши анчадан бeри бир нарсадан азият чeкади. У жуда кўп нарсалардан қўрқиб кeтавeради. Одамлардан ҳам қўрқавeради. Албатта бу жисмоний қобилиятга боғлиқ эмас, чунки олдин бундай эмасди. Шу касалликка қарши бирор бир оят ёки дуо борми? Жавобингизни кутаман. Олдиндан вақт ажратиб жавоб бeраётганингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом!

Қуйидаги оятни кўп ўқиб юрсин. “Муминун” сураси.

وَقُل رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ۝

118. Сен: «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», – деб айт.
Омин! Ё арҳамар роҳимин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:
«Аъузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».
Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».
Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

 

manba: islom.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here