«Телеграмм орқали топган севгилим учрашувга таклиф қилди. Аммо ўша куни…»

3

— Мен бир қиз билан танишиб қолиб, «Телеграмм»да у билан SMS ёзиша бошладим. Дастлаб ҳазил-ҳузул билан бошланган муносабатларимиз аввал дўстликка, сўнг севгига айланди. Мен ширин туйғулар оғушида эдим. Уни ниҳоятда севиб қолган, бир кун у билан гаплашмасам кун узоғи кайфиятсиз юрардим. У менга ҳаётга қизиқиш билан, муҳаббат билан қарашни ўргатганди. Аммо бир воқеа сабаб бўлди-ю, бизнинг муносабатларимизга дарз кетди. У ёзишмаларимизда «Сизни ниҳоятда кўргим келади, бир учрашайлик», деб қолди. Мен «Қачон?» деб ёзсам, у кунини айтди. Мен рози бўлдим ва белгиланган кунни интизорлик билан кута бошладим. Муддат келишига бир кун қолганида у менинг ёзганларимга жавоб бермай қўйди ва келишилган жойга келмади. Мен бундан ниҳоятда хафа бўлдим. Ахир ўша кунни кун санаб, йўқ, соат санаб ўтказган эдим. Шундан сўнг унга аразлаган кўйи ҳеч нарса ёзай қўйдим. Ундан ҳам, мана, уч ойки, садо йўқ. Мен уни кутаяпман. Аммо у садо бергани йўқ. Нима қилишга ҳайронман. Уни кўрмасам ҳам севаман, деб ўйлайман. Ўзим ёзсаммикин?

САРДОР

Тошкент

(“Ҳордиқ плюс” газетасининг “SMS-мактуб” саҳифасидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Онлайн севги. Харфлар ёрдамида сўзлар ёзилиб, смайллар хамоханглигида вужудга келган туйгу. Мен уни севги деёлмайман. Бу шунчаки ўрганиб колиш. Ва ундан кутулишни йўлини килиш керак.

  2. Ёзинг, сиз эркак кишисиз хар доим биринчи кадамни сиз куйишингиз керак. Менинг хаётимда хам хозир худди сизникидек холат бир инсон билан танишиб колгандим, узига анча ургатиб олгандан кейин йук буп колди, куришмокчи эдик, лекин …… Ёзинг балки у сизни кутиб кузлари турт булиб утиргандир.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here