«Хотинимда кўнглим йўқ»

3

— Хотиним фариштадек аёл. Ҳамма айтганларимни сўзсиз бажаради, нима десам ҳам гап қайтармайди. Лекин унга кўнгил қўя олмаяпман. Бирор келишмовчилик бўлса, тинимсиз ҳақорат қилишдан ўзимни тийиб тура олмайман. Кейин эса бу ишим учун ўзимни ёмон кўриб юраман. Характеримни ўзим ҳам тушуна олмаяпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг?

… 90-26 абоненти

«Ҳордиқ плюс» газетасининг «Сирдош» саҳифасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. кўнглингиз йўқ бўлса нега уйландингиз! Оила қуриш бу жуда катта маъсулият. Инсон оила қура туриб айниқса эркак киши аввало энди 2 киши учун маъсул бўлади. Оила бу катта маъсулият, меҳр-муҳаббат демакдир. Энди сиз аёлингизни соғлиғи, таъминоти барчаси учун жавобгарсиз. Тинимсиз уруш жанжаллар туфайли унга руҳий озор бераяпсиз. Соғлиғига путур етказмоқдасиз. Ота-онаси авайлаб, асраб ўзи емай боласига едириб котта қилган қизини сиз ҳақоратлар билан ранжитиб дилига қаттиқ озор бераяпсиз. Ўзингизни уни ўрнига қўйиб кўринг. Сиз шундай муносабатга чидаган бўлармидингиз. Уруш жанжаллардан сўнг ўзимдан хафа бўлиб кетаман дебсиз демак сиз тошбағир инсон эмассиз. Феълингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Агар биз Европада яшаганимизда униям ўзизниям бахтингизга тўсиқ бўлманг ажрашинг деб маслаҳат берган бўлар эдим. Аммо бизнинг Шарқона тарбия бунга йўл қўймайди. Оила муқаддаслиги биринчи ўринда туради. «Чиққан қиз чиғириқдан ташқари» мақоли бекорга айтилмаган. Аёлингиз ҳам улкан умид, орзулар билан остонангизга қадам қўйган.

  2. Кунглингиз бор аммо узингиз билмайсиз. Агарда 10 кун уйига меҳмонга юборинг кегин ўзингиз соғиниб излайсиз. Унга ҳақорат сўз айтиб кегин афсуслансангиз демак севасиз ҳамда сизда унга нисбатдан севги бор. Хақорат сўз айтмаслик учун жахлга эрк бермаганингиз мақул.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here