“95 А 777 АА” 100 миллион сўмга сотилди!

2

2017 йилнинг 20 сентябридан бошлаб “олтин рақамлар” савдога қўйилганидан хабарингиз бор. Биржанинг расмий сайти “Avtoraqam.uzex.uz”да савдо жараёнини кузатиб бориш имкони мавжуд.

Ҳозиргача ушбу аукционда сотилган рақамларнинг умумий қиймати бугунги келиб 3 миллард сўм атрофида бўлиб турибди.

Маълумотларга кўра, ўтаётган ҳафтада яна бир чиройли рақам ўз эгасини топиб улгурди. Қорақалпоғистон Республикасидан авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган ва рўйхатга олинган “95 А 777 АА”  рақами 2017 йил 15 ноябрь куни соат 19 дан 54 дақиқа ўтганда 99 млн 899 минг 925 сўмга сотилди.

Ҳозирча ушбу савдонинг маблағ қиймати Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахсларга сотилган “энг юқори баҳо” бўлиб қолмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here