Кийикўтдан рецептлар

0

Артериал қон босими кўтарилганда кийикўт дамламаси энг яхши даво. Бунинг учун бир ҳовуч кийи-кўтни термосга солиб, устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқага бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан қон босими тушгунга қадар 0,5 стакандан ичсангиз, кифоя.

Агар сизни сурункали йўтал қийнаса ёки нафас йўлидаги шамоллашдан азият чексангиз, кийикўт дамламасидан ичинг. Тумов ва нафас йўлида шамоллаш қийнаса, кийикўт дамламасидан ингаляция қилинг. Бу муолажани кунига 2-3 марта такрорласангиз етади.

Кийикўтли ванна шамоллашни олиб, юракдаги муаммоларни ҳал этади. Бунинг учун кийикўт ва исириқни майдалаб ваннага солинг ҳамда устидан қайноқ сув қуйинг. Сув танангизни куйдирмайдиган даражага келгач, ваннага кириб ўтиринг.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here