Терини совуқдан ҳимоялаймиз

0

ТЕРИНИ СОВУҚДАН ҲИМОЯЛАЙМИЗ
Қиш мавсумида тери ёздагидан ҳам кўпроқ қийинчиликларга дуч келади. Бинолардаги қуруқ ҳаво ҳарорати, ташқаридаги совуқ ҳаво унинг бор куч-қувватини тортиб олгандай бўлади. Тери намликни йўқотиб, ҳимоя қатлами юпқалашиб, совуқда тўқималар зичлашади ва қон айланиши ёмонлашади. Натижада қуруқ, сувсизланган, баъзида эса яллиғланган терига эга бўлиб қоламиз. Терини ҳаётга қайтариб, қувватини тиклаш учун уни тўғри парваришлашни билишимиз зарур.

Намлантиринг
Совуқда бунинг кераги йўқ деган фикр нотўғри. Буни қарангки, қиш мавсумида тери ёздагига қараганда кўпроқ намликка муҳтож бўлар экан. Бу ҳақда юқорида ёздик. Лекин бу мавсум учун косметик воситаларни тўғри танлай билиш зарур.

Намлантирувчи крем таркибида ўсимлик мойлари бўлиши керак. Улар терининг липид балансини яхшилаб, ҳимоя қатламини мустаҳкамлаб, терининг чуқур қисмига ҳам намлик етиб боришини таъминлайди.

Ёғли юз териси соҳибалари ҳам терини намлантириб туриш кераклигини унутмасликлари керак. Фақат ўзларига мос намлантирувчи крем топишлари даркор.

Аммо қиш мавсумида намлантирувчи кремни суришнинг ўз вақти бўлади. Бу мавсумда намлантирувчи воситаларни кўага чиқишдан 30-40 дақиқа аввал суриш зарур.

Озиқлантиринг
Қишда терини намлантиришдан ташқари, озиқлантириш ҳам жуда муҳим. Озиқлантирувчи кремлар — бу қуруқ ҳамда таъсирчан тери учун ҳақиқий ёрдамчи ҳисобланади ва у терини қизариш, ачишиш ҳамда шўралашлардан ҳимоялайди.

Терини совуқдан ҳимояловчи воситалар таркибида ёғ ва ёғ кислоталари, аминокислоталар, С ва Е витаминлари ҳамда кўплаб фойдали экстрактлар мавжуд.

Бундайин кремларнинг таркибида пантенол ва аллантоин бўлганидан олишга ҳаркат қилинг. Бу, айниқса, таъсирчан терилар учун мос келади. Улар тезда теридаги қичишишни олиб, терининг тез ўзига келишини таъминлаб беради.

Бундан ташқари, қиш мавсумидаги парваришда кремлардан ташқари мойлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда, ши, жожоба ва авокадо мойлари жуда фойдали.

Дерматолог ҳузурига боринг

Қизариш, шўралаш ва ачишиш кўчадан уйга қайтганингиздан кейин ҳам ёки яна кўпроқ вақтдан бери сизни безовта қилаётган бўлса билингки, бу огоҳлантирувчи сигнал. Бу симптомлар совуққа аллергия бўлиши ҳам мумкин. бунда кучли шўралаш, ачишиш, қизариш, шишиш ҳолатлари билан ифодаланади.

Бу аллергияни даволаш мумкин. бунда энг аввало совуқда кўп бўлшидан қочишга тўғри келади. Ҳимоя кремларидан фойдаланишингиз, табиий (пахта) матолардан тикилган либосларни кийишингиз керак. Агар шунда ҳам муаммо ҳал бўлмаса дерматолог шифокорга учрашинг ва у сизга керакли даво муолажасини беради.

Мутахассисга мурожаат ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Совуққа бўлган аллергия бошқа бир хасталикнинг белгиси бўлиши ҳам эътибордан ҳоли эмас.

ХОЛИДА тайёрлади.

Ҳордиқ газетасидан олинди

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here