Ёнғоқ ва ерёнғоқ мия фаолиятини яхшилашда тенгсиздир…

0

 

Олимлар ўз изланишлари натижасида ёнғоқ ва ерёнғоқнинг мияга фойда беришини ҳам аниқлашга муяссар бўлишди. Агар илгари ёнғоқ, ерёнғоқ юрак фаолиятини яхшилашда, тўқималар қаришини секинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга дея ҳисобланган бўлса, бунга энди мия фаолиятига таъсири ҳам келиб қўшилди.

Бу икки Оллоҳнинг мўъжизаси мия ритми частотасини кўпайтириш хусусиятига эга экан. Маълумки, мия ритми частотаси ошиши миямиз фаолияти яхшиланиши, тез чарчамаслигини таъминлайди. Бу нарса тадқиқотлар давомида ўз исботини топди ҳам. Бунинг учун кунига атиги 10 грамм ёнғоқ ёки ерёнғоқ истеъмол қилинса кифоя экан.

Дарвоқе, ёнғоқ таркибидаги антиоксидантлар бемаҳал ўлиш ҳолатлари ортга чекинишига ҳам сабабчи бўлади.

Zee News

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here