Сиёсатчи актрисанинг бошини келтирганга бир ярим миллион доллар ваъда қилди

0

Ҳиндистоннинг 2 та етакчи партияларидан “Bharatiya Jonata Parti” нинг раҳбарларидан бири ўлка тарихига ҳақорат деб баҳоланаётган ролни ижро этгани учун Болливуд актрисаси Дипика Падуконега нисбатан ОАВда тинимсиз кескин фикрлар билдирмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда сиёсатчи ҳинд актрисасининг бошини келтирганга бир ярим миллион доллар ҳам ваъда қилган.

“The Economic Time” нашрининг хабар беришича, “Padvamati” номли фильм индуист қироличанинг мусулмон лидер Алоуддин Ҳилчи билан муносабатларидан баҳс этади. Фильмнинг премьераси декабр ойининг 10-санасида бўлиши кутилаётган эди, лекин жамиятда катта шов-шув ва норозиликларга сабаб бўлгани учун унинг премьераси тўхтатиб қўйилди.

Сиёсатчини жаҳл отига миндирган сабаб эса қиролича ролини ижро этган актриса Дипика Падуконедир.

Хозирда партия ўз лидерини бу гапни ғазаб устида айтган деб, ҳимоя қилишга уриняпти.

Ҳумоюн тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: