Россия олимлари совун инсон саломатлиги учун ўта хавфли эканини аниқлашди…

0

 

Россия фанлар академиясига қарашли теоретика ва экспериментал биофизика институти олимлари совун таркибидаги триклозан антибиотиги инсон саломатлиги учун хавфли эканини ўз тадқиқотлари давомида аниқлашди. Маълум бўлишича, антибиотик жигар тўқималарини ўлдириш, аллергик хасталиклар келтириб чиқариши билан хавфли ҳисобланаркан. Олимларнинг айтишига қараганда, Америкада аллақачон совунга бу антибиотикни қўшиш қатъиян тақиқлаб қўйилган. Россиянинг ўзида ҳам босқичма-босқич триклозан тақиқловига эришилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, триклозан антибиотиги ўтган асрнинг 60-йилларида хавфли инфекцияларга қарши оммавий тарзда қўллана бошланган. Зарарини эса куни кечагина аниқлашга муваффақ бўлишибди.

life. Ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here