Дубайдаги ўзбек бизнесмени Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

1

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган Улуғбекхон Мақсумов ҳозир Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи INKAS компаниясининг эгасидир. У 11 йилдан бери БААда бизнес билан шуғулланиб келади. Sputnik сайти Улуғбекхон Мақсумов билан суҳбат ўтказди.

Бўлажак бизнесмен Фарғона давлат университетининг роман-герман филологияси факултетида таҳсил олган. Бирлашган Араб Амирликларига Улуғбек 2006 йилда турист сифатида келган ва мамлакатнинг бизнес юритишда катта имкониятларини кўриб режаларини амалга оширишга тутинган.

Ўзбекистонда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи компанияда менежерлик қилган Улуғбек машина ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва логистика бўйича яхшигина тажриба тўплаган.

2006 йилда Ироқда ҳарбий ҳаракатлар бораётган чоғда у дубайлик бир одам билан танишади ҳамда улар зирҳли автомобиллар ва БТР ишлаб чиқаришга аҳд қилади. Шу тариқа улар БАА ҳудудида завод қуришни бошлайди.

Ўзбек бизнесмени кучли рақобат шароитида ишлаётганлиги туфайли чиқараётган маҳсулотлари сифатлилиги билан ажраб туради ва  тегишли стандартларга жавоб бериши ҳақидаги сертификатларга эга.

INKAS компаниясининг автомобиллари қурол-аслаҳа кўргазмаларида тез-тез иштирок этади. Бу йили INKAS тижорий мақсадларда бир нечта янги авторусум ишлаб чиқарди. INKAS TITAN зирҳли автомобили мутахассисларнинг юксак баҳосига сазовор бўлди. У Африка давлатларида махсус вазифаларни бажармоқда.

INKAS компанияси бир сменада ишлаганда йилига 800та автомобиль ишлаб чиқаради. Йирик буюртмалар қабул қилинганда эса бу миқдор 2-3 баробарга ортиши мумкин.

Компания ўз маҳсулотларини Ироқ, Афғонистон, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Сурия ва бошқа бир қатор Африка давлатларига экспорт қилади.

Компания етакчиси Улуғбекхон Мақсумовнинг шахсий автопарки 25 автомобилдан таркиб топган бўлиб, у асосан, Bentley, Tesla, Ferrari, “Волга” ёки “Лада Победа” автомобилларида юради. Унинг хоббиси ҳам автомобилларни тўплашдир.

Шунингдек, суҳбат давомида Улуғбекхон Мақсумов Ўзбекистон президенти учун зирҳли автомобиль ишлаб чиқаришга тайёрлигини, буни ўзи учун шараф деб билишини айтиб ўтди.

carzone.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. Узимизда хам шундай зирхли маўиналар ишлаб чикармасмикин. Факат харбий максадлар учун эмас балки «Хаммер» га ухшаган тартибда ахоли учун ишлаб чиқарса булади назаримда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here