Танишинг, бепул ва фойдали косметика

0

Муз
Терини таранглаштиради. Ҳар икки кунда бир муз бўлакчасини юпқа матога ўраб, юз, бўйин терингизни у билан уқаланг. Шунда қон айланиши яхшиланиб, эрта ажин тушишининг олди олинади. Муз бўлакчаларини мойчечак дамламасидан тайёрлашингиз мумкин.

Чой
Ёшартирувчи хусусиятга эга ичимлик. Терини текис қилиб, соғломлаштиради. Чойнак тагида қолган чой шамасини эзиб, кўпиртирилган тухум оқига қўшинг. Юзингизга суртиб, 10 дақиқадан сўнг ювинг.

Туз
Туз терини юмшатувчи энг яхши восита ҳисобланади. Ярим стакан майда тузни қайноқ сувга қўшинг. Оёқларингизни аралашмага солиб ўтиринг. Сўнгра иссиқ сув билан ювинг. Йирик туз эса оёқ кафти ва товоннинг қаваришида фойдали. Нам мато ёки губкани тузга ботириб олиб, товон ва оёқ кафтини уқалаш мумкин. Сўнгра парваришловчи крем суртинг.

Хамиртуруш
Ҳуснубузар пайдо бўлишининг олдини олади, яллиғланган тери учун фойдали. 1 чой қошиқ хамиртурушни 2 ош қошиқ қайноқ сут билан аралаштиринг. Бироз совигач, юзингизга суртинг. 10 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.

Қошиқ
Салқиган кўз остини айни шу восита билан парваришлаш мумкин. 2 та қошиқни музхонага қўйинг. Бироз вақтдан сўнг олиб, кўз остига босинг. Музлатилган қошиқ билан юзни уқалаш ҳам ажинларга қарши энг яхши курашиш йўлларидан бири.

Тиш ювиш пастаси
Ҳуснбузар устига тиш ювиш пастасидан суртиб қўйсангиз, улардан тезда халос бўласиз.

Манба: Darakchi.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here