Саудия Арабистонидаги порахўрликда айбланган шаҳзодалар озодликни пулга сотиб ола бошлашди…

0

 

Шу ҳақда Саудиядаги бир қатор нашрлар маълумот берган. Қолаверса, қиролдан кейин мамлакат тахтига асосий меросхўр ҳисобланмиш шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Аль Сауд ҳам “The New York Times” нашри мухбирига берган интервьюсида шу масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, шаҳзодаларга нисбатан қўлланган жазо мамлакат ичкарисида авж олган коррупция жиноятларига барҳам беришдан иборат холос. Ҳеч ким шаҳзодаларни турмада сақлаб фойда ҳам топмайди. Шу сабабли уларга озодликни пулга сотиб олиш учун имкон берилди. Натижада айбдорларнинг бир қисми бу имкониятдан фойдаланди. Қолганлари эса ҳозирча айбдор эмаслигини судда исботлаш ниятида яшамоқда. Аммо улар ҳам айбдор эмаслигини исботлай олишмайди. Негаки, уларга қарши керагидан ортиқроқ далиллар тўплаб бўлинган. Имкониятдан тўғри фойдаланган шаҳзодалар озод этилди. Улардан тушган маблағ жами 100 миллиард долларни ташкил этди.

The New York Times

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here