Германия олимларининг айтишича, ақлли одамларда мия тузилиши бошқаларникига умуман ўхшамас экан…

0

 

Ҳа, ақлли инсонлар, олимлар, даҳолар ва ҳоказоларнинг мия тузилиши бошқаларникидан тубдан фарқ қилиб, энг муҳим фактларни жуда тез қабул қилиш хусусиятига эга. Бу нарса 300 нафар кўнгиллининг мия қисми МРТ сканер қилиниши натижасида ўз исботини топди. Илгари олимлар миядаги интеллект учун жавобгар ҳудудни аниқлаб, бу масалада баъзи изланишларни ҳам олиб боришганди. Энди уларнинг иш механизмини ҳам аниқлашди.

Маълум бўлдики, ақлли одамларнинг алоҳида мия ҳудудлари ахборот қабул қилиш ва узатишда буткул бошқа нейронлар тизимидан фойдаланади. Уларнинг интеллект учун жавобгар мия тўқималари миянинг бошқа ҳудудларидан айро ҳолатда бўлади. Оддий одамларнинг миясидаги бу тўқималар эса умумий тизим билан боғлиқ бўлади. Ана шу нарса ақллиларнинг оддий одамлардан фарқланишига сабаб бўлади.

Олимларнинг айтишича, ақлли одамлар миясидаги интеллект учун жавобгар тўқималарни зўриқтириш йўли билан ҳам янада фаол ишлашга мажбурлаш мумкин экан.

The Daily Mail
Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here