Калифорниялик олимлар одамнинг хаёлини ўқий оладиган ускуна турини яратишди…

0

 

Ҳа, мутахассислар шундай ускунани ниҳоят ярата олишди. Тўғри, уни яратиш учун кўп йиллар керак бўлди. Олимлар инсон мия тизимини кўп йиллар давомида чуқур ўрганишди. Ва шундай хулосага келишдики, одамнинг хаёлидан ўтказган гап-сўзларни ўқиса бўларкан. Хўш, нега? Қандай қилиб мутахассислар бундай улкан натижага эриша олишди? Маълум бўлишича, мия тизимидаги инсон гапирганда ишлайдиган нейрофизиологик механизмлар ўйлаган пайтида ҳам бир хил тезликда ишларкан. Худди шу нарса олимларни илҳомлантирди.

Аммо бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас. Эндиги навбат ногиронларга. Калифорниялик мутахассислар шол бўлиб қимирлашдан ташқари гапириш бахтидан ҳам мосуво беморлар учун алоҳида протез турини яратишга бел боғлашди. Протез бемор ҳам бошқалар билан бемалол тиллаша олишига қулай имконият яратиб беради.

mirnov. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here