Қандли диабет касаллиги сабаб товонингиз қуруқлашса…

0

Бунда товонингизга ҳар куни махсус крем суртинг, лекин кремни бармоқлар орасига суртманг;

доимий равишда оёқларингизнинг дағаллашган терисига пемза билан ишлов беринг;

пемзани тез-тез янгилаб туринг. Чунки ундан узоқ вақт фойдаланганда, замбуруғ пайдо бўлиши мумкин;

қадоқ пластирларини ишлатманг;

оёқдаги қадоқларни ҳеч қачон кесманг;

оёқни иситиш учун асло грелка ишлатманг. Чунки улар сезгирлик паса­йиши сабабли куйиб қолиши мумкин;

ҳар куни оёқ учун гимнастика қилинг (масалан, оёқ бармоқларини букиш ва ёзиш). Бажариладиган машқлар мажмуасини шифокордан билиб олишингиз мумкин;

ҳар куни камида 30 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилинг;

оёқдаги тирноқларингизни доимо тўғри эговланг, ўткир қирраларини қолдирманг. Улар бош­қа бармоқларни жароҳатлаши мумкин.

Қандли диабет хасталигидан азият чекувчиларнинг жароҳати осонликча битмайди.

Зулфизар ИСОҚОВА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here