Ўзбекистонда илк бор сотилаётган электромобилларнинг тавсифи ва нархлари

0

Электромобиль сўнгги йилларда экологик масала кун тартибига чиқиши билан оммалашаётган транспортдир. Ғарб мамлакатларида электромобиллар савдоси тобора авж олаётгани сир эмас. Фақат электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Тесла” компанияси бугун дунёга машҳур, деб ёзмоқда carzone.uz.

Электромобиллар, ниҳоят, Ўзбекистонга ҳам етиб келди.

Сиз электрли машинани ecars.uz сайти ёки телеграмдаги eCarsUZ_bot орқали харид қилишингиз мумкин. Қуйида ecars.uz сотаётган электромобилларнинг нархлари ва тавсифини келтирамиз. Айтиш жоизки, уларнинг айримлари “иккинчи қўл” авторусумлардир.

Smart FORTWO Electric Drive

Smart FORTWO ихчамгина шаҳар автомобили. Йўл захираси ва тезлиги ҳам худди ўлчами сингари катта эмас. Бироқ манёвр қилишга уста, нисбатан арзон ва бежирим қиёфали электромобиль. Томи панорама шаклида.

Ишлаб чиқарилган йили: 2014

Қанча йўл босган: 20000-50000 км

Кузовининг ранги: Оқ

Нархи: 12 450 USD (Тошкент шаҳрига етказиб бериш ва божхона тўловлари нархнинг ичида)

BMW i3 MEGA

Ишлаб чиқарилган йили: 2017;

Қанча йўл босган: 0 км (янги);

Кузовининг ранги: Кумушранг металл;

Нархи: 55 988 ш.б.

2017 BMW i3 TERA

Ишлаб чиқарилган йили: 2017;

Қанча йўл босган: 0 км (янги);

Кузовининг ранги: Кўк;

Нархи: 69 045 ш.б.

BMW i3 GIGA

Ишлаб чиқарилган йили: 2014;

Қанча йўл босган: 20000-50000 км;

Кузовининг ранги: Кумушранг металл;

Нархи: 30 400 ш.б.

BMW i3 TERA

Ишлаб чиқарилган йили: 2014;

Қанча йўл босган: 20000-50000 км;

Кузовининг ранги: Шампан ранги, металл;

Нархи: 30 900 ш.б.

Nissan Leaf SL

Nissan Leaf SL 5 йилдан бери электромобиллар бозорида ўз нуфузига эга. Leaf SL вақт синовидан ўтди ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Nissan Leaf ҳозир дунёда энг яхши сотилаётган электромобилдир.

Ишлаб чиқарилган йили: 2014;

Қанча йўл босган: 30000-50000 км;

Кузовининг ранги: Нам асфальт;

Нархи: 22 200 ш.б. (Тошкент шаҳрига етказиб бериш ва божхона тўловлари нархнинг ичида)

Сайтнинг тегишли саҳифасини тўлдириш орқали ўзингизни қизиқтирган электромобилни танлайсиз ва буюртма берасиз.

Телеграм канали орқали боғланиш ва сотувдаги электромобиллар билан танишиш имконияти ҳам мавжуд. Бунинг учун телеграмда eCarsUZ_botни топиш кифоядир.

Телефон: +998 90 185-48-89

Изоҳ: Электромобилларни юқорида кўрсатилган нарх билан олишингизга Hordiq.uz сайти кафолат бермайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here