Атирдан фойдаланиш санъати

0

Ифорлардан қачон ва қаерда фойдаланишни билиш керак. Кундалик ишга кетаётганда, ўткир ҳидли атир сепиш тўғри эмас.

Бундай атирлар оқшомги тантаналарда ишлатилгани маъқул. Атирларни ҳам йил фаслига қараб танлаш керак. Мисол учун, енгил ҳидли атирлар ёз мавсумига тўғри келмайди, қишда эса ўткир ҳидли атирлардан фойдаланиш ноқулай. Ёз ва куз фаслида тропик мевалар ҳидини эслатадиган атирлар кайфиятни кўтаради. Қопқоғи очилган атирларнинг ҳиди узоқ сақланмайди. Очилганлариники бир йилга, очилмаганлариники икки йилга чўзилиши мумкин. Иссиқ ёки совуқ ҳарорат, тўғридан-тўғри тушган қуёш нури атирлардаги хушбўйликни тез йўқотади. Атирларни ўз қутисида, хона ҳароратида сақлаган маъқул.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: