Диққат, Балида «Агунг» вулқони уйғонди!!!

0

 

Шу муносабат билан Бали аэропорти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳукумат раҳбарлари хавфнинг максимал даражадаги ҳолатини кучайтирган ҳолда вулқон яқинида яшайдиган аҳоли вакилларини хавфсиз жойларга кўчириш амалини бошлашди.

Вулқон уйғонгач, яқин орада жойлашган курортлар ва аҳоли яшаш пунктларини бир сантиметр қалинликдаги кул қоплаган.

Қўшни орол бўлмиш Ломбокда ҳам 24 соат муддатга марказий аэропорт ёпиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, «Агунг» вулқони шанба куни уйғонган. Ҳозир ҳам ундан ажралиб чиққан кул тобора олдинга силжимоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, вулқондан ҳозиргача ажралиб чиққан кул 4000 метрга яқин майдонни эгаллаган.

Индонезия ҳукумат вакиллари ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, 10 километр радиусда истиқомат қилувчи аҳолига хавфсиз ҳудудларга кўчиш лозимлигини уқтириб ўтишди.

— Биз биламиз, — деди Бали табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги вакилларидан бири. — Аммо ҳар сонияда ҳушёр туришимиз лозим. Чунки «Агунг» камида бир ойгача ўзидан максимал миқдордаги кулни ажратиб чиқариши мумкин…

Шубҳасиз, Балида дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Улар аэропортлар фаолияти тўхтатилишидан жиддий азият чеккани аниқ.

Австралия ва Малайзия ҳукумати ҳам самолётлар парвозини тўхтатганди. Яқинда парвозлар қайтадан йўлга қўйилди. Шунга қарамай, мутасаддилар йўловчиларни жиддий огоҳлантиришмоқда. Осмондаги кул булут аралаш ҳаракатланишда давом этадиган бўлса, аэропортлар қайтадан ёпиб қўилиши мумкин.

«Агунг» вулқони шу йил сентябрида ярим асрдан бери илк бор фаоллашувидан дарак бера бошлаганди. Ўшанда 140 минг одам хавфсиз жойларга кўчирилган.

Вулқон охирги марта 1963 йили уйғонган. Бунинг натижасида ўшанда 1100 киши ҳалок бўлган.

newsfrol. Ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here