Англиядаги Шеффилд шаҳрида жойлашган уйдан қазо қилиб кетган уй бекасининг арвоҳи сира кетишни хоҳламаяпти…

0

 

36 ёшли Люк Жексон исмли йигит оиласи билан Шеффилддаги янги уйни сотиб олишган ва яқинда кўчиб ўтишганди. Айтишларича, бу уйнинг собиқ эгаси ёши саксонга етган кампир 18 ой бурун вафот этган. Афсуски, янги уйга кўчиб келишгач, уларни турли кўнгилсизликлар қарши ола бошлади. Люк Жексоннинг айтишича, кечалари гоҳ уй эшиги очилиб ёпилади, гоҳ ошхонада идиш-товоқларнинг тарақ-туруғидан уйғониб кетади, уй чироқлари бир ўчади, бир ёнади. Гоҳида йўлакда кимнингдир эҳтиёткорлик билан қадам ташлаши қулоққа чалинади. Буларни шунчаки қўрқув ёки бошқа нарсага йўйиб қўя қолиш мумкин эди. Бироқ яқингинада кечаси нимадир керак бўлиб ташқарига чиқди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Зинага олиб борувчи йўлак охирида кекса кампирнинг сиймоси ҳавода муаллақ турарди. Люк дарров ўзини қўлга олди ва чўнтагидан смартфонини олиб бу сиймони суратга олди. Бир мартагина суратга олгани ҳамоно сиймо кўздан ғойиб бўлди…

Маълум бўлдики, 18 ой бурун оламдан ўтган уй бекаси, кекса кампир шол бўлиб қолган ва бир жойда ётарди. Эзотериклар суратни ўрганиб чиқишгач, арвоҳ айнан ўша кампирга тегишли эканини тан олишди. Кейин айтишдики, онахон узоқ вақт тик оёқда тура олмаган, бир жойда ётиб қолган. Шунинг учун бўлса керак, оламдан ўтгач, беармон юриб олишни, буни барчага намойиш этишни хоҳлаган бўлиши мумкин. Қолаверса, мутахассис яна бир масалага тўхталиб ўтди. Люк Жексон тунги соат учларда ташқарига чиқиб арвоҳни учратган. Буни тушунса бўлади. Чунки ёруғ дунё билан боқий дунё орасидаги чегаралар айни тунги соат учдан эрталабки олтига қадар очиқ туради. Шу муддат оралиғида безовта марҳумлар руҳи бизнинг дунёга ўтиб яқинларидан хабар олиши ёки бошқа амалларни адо этишлари мумкин бўлади. Кейин яна ўз дунёсига йўл олишади. Нима бўлганда ҳам арвоҳлардан қўрқиш керак эмас. Арвоҳлар инсониятга ҳеч қачон зиён етказишмайди. Қўрқиш керак бўлса, фақат тириклардан қўрқиш лозим.

esoreiter. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here