ЧЕБАРКУЛДАГИ ҚАДИМИЙ УЙНИНГ МЕҲРИБОН АРВОҲИ…

0

 

Россиянинг Челябинск вилоятида жойлашган Чебаркул шаҳрида бундан 150 йил олдин бунёд этилган уй бор. Дастлаб бу уй Чебаркул қалъаси сифатида эл орасида машҳур бўлган. Кейинроқ уйга Екатерина Рохмистрова деган аёл оиласи билан кўчиб келган. Инқилоб ғалаба қилгач, уй коммунистлар ихтиёрига ўтди. Шундай қилиб ўшандан бери бу уй гоҳ ташкилот, гоҳ бошқа мақсадлардаги офисларга айлантириб келинди. Охирги марта уйга вилоят маданият бошқармаси кўчиб ўтганди. Лекин бу ташкилот ҳам узоқ қолиб кетмади. Қоровуллар, маҳаллий аҳоли вакиллари, гувоҳларнинг айтишича, уйда Екатерина Рохмистрованинг арвоҳи яшайди. Ичкарига кирсангиз, гоҳ ошхона тарафдан қозон-товоқнинг тарақ-туруғи қулоққа чалинади, гоҳ кимдир йўлаклар бўйлаб юраётган каби қадам товушлари атрофни тутади. Бир қарасангиз, шу қадар тотли таом иси тараладики… Афсуски, уй бўм-бўш. Ҳеч ким юрак ютиб ичкарига кирмайди. Фақат қоровулларгина кириб-чиқиб юриб, шу товушларга гувоҳ бўлишади. Улардан бирининг гапига қараганда, тез-тез қоронғи йўлак бирдан ёришиб, анча нарида оппоқ либосли гўзал аёл сиймоси турганини кўрасиз. Бу худди ўша Екатеринанинг арвоҳи экан. У оламдан ўтгандан кейин бу уйдан кетишни хоҳламаган. Шу ерда абадий яшаб қолишни ихтиёр этган. Аммо арвоҳ ҳеч кимга зиён етказмайди. Аксинча жуда ҳам тотли таомлар исини таратиб, одамларни мамнун этади. Ҳойнаҳой, уйни ёвуз арвоҳлардан ҳимоя қилади.

esoreiter. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here