«Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

0

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Чилонзор тумани ҳудудида ЙТҲга учраган автомашина ҳайдовчиси ва ундаги йўловчига зудлик билан ёрдам кераклиги борасида хабар келиб тушади.

Хабардан сўнг тезкорлик билан Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасига етиб борган тезкор ходимлар «Cobalt» автомашинаси ичида икки фуқарони машинадан чиқариб олишади.

Автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автомашина йўл четидаги дарахтга бориб урилган, натижада автомашина кузовига жиддий шикаст етган. Шу сабабли унинг салонида бўлганлар ўзлари ташқарига чиқа олишмаган дея хабар беради Qalampir.uz.

Қутқарув отрядининг қутқарувчилари «Cobalt» автомашинаси салонида қисилиб қолган фуқаролар Р.М ва М.М ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олишди ва уларни тиббиёт ходимларига топширишди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here