Ҳордиқ ошхонаси: Бананли чизкейк

0

Керакли масаллиқлар: 450 г творог, 350 г уваланадиган печенье (песочное), 200 мл қаймоқ, 150 г сариёғ, 3 дона тухум, 2 ош қошиқдан лимон шарбати ва қанд упаси, 1,5 ош қошиқ желатин.

Тайёрланиши:

1. Печеньеларни блендерда эзинг-да, хона ҳароратида юмшатилган сариёғ билан аралаштиринг. Айлана шаклдаги қолипга солиб, яхшилаб текисланг.

2. Желатинни 6 қошиқ қайноқ сувда ивитинг. 2 та бананни эзиб, лимон шарбати билан аралаштиринг. Творог, қаймоқ ва қанд упасини қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, желатинни соласиз.

3. Кейин тайёр аралашмани печенье устидан солиб, текисланг-да, 3-4 соатга музлаткичга қўйинг. Чизкейкни банан бўлаклари билан безатишни унутманг.

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: