Ҳордиқ ошхонаси: Бақлажондан хуштаъм салат

0

Керакли масаллиқлар: 3 дона бақлажон, 2 донадан тухум ва помидор, битта картошка, 3 бўлак саримсоқ, кинза, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: бақлажонларни айлана шаклда тўғранг. Тухумни туз билан аталаб, бақлажонларни белаб олинг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида икки томонини ҳам қизартириб қовуринг. Сўнг сомонча шаклида тўғралган картошкаларни қовуринг. Қовурилган бақлажон ва помидорни ҳам узунчоқ қилиб тўғранг. Кинзани майдаланг. Барча масаллиқларни аралаштириб, туз ва мурч сепинг.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: